Кўк чойдан кўпроқ ичинг!

0

Ўрик, хурмо қайнатмаси (шарбати) инсонга фойдалилиги жиҳатидан дунёдаги барча ичимликлардан устун туради. Аммо яна бир ичимлик борки, биз уни ҳар куни ичсак-да, фойдасини у қадар яхши билмаймиз. Бу – кўк чойдир. Қуйидаги маълумотларни ўқиганингизда, уни янада кўпроқ истеъмол қилишингизга ишончимиз комил.

Кўк чой овқатни парчалайди, ҳазмни тезлаштиради;

ташналикни қондиради, ични равон юргизади;

асабни тинчлантиради;
буйрак фаолиятини яхшилайди;

чарчоқни кетказиб, хотирани мустаҳкамлайди;

қонни суюлтириб, томирларни кенгайтиради, қон юришини равонлаштиради;

нафас олишни яхшилаб, балғамни кўчиради;

бадан, юз терисини таранг қилиб, ажинларни йўқотади;

қанд касаллиги, тери хасталиклари, сариқ касаллиги, қон босими, оғиз бўшлиғи яралари, офтоб уриши ва бошқа хасталикларни муолажа қилишда ҳам кўк чой беминнат даводир.

SoglomHayot

loading...