Маникюр узоқ сақланишига ёрдам берадиган 5 та лайфхак

0

Ёз мева-сабзавотларнинг пишиб етилиши учун жуда ҳам соз фасл экани рост. Ҳосил йиғиш, боғни тартибга келтириш яхши, албатта. Лекин бу вақтда қўл ва тирноқларга шикаст етмаслиги учун эҳтиёткор бўлиш, зарурий чораларни кўришни эсдан чиқармаслик керак.

Тирноқлар учун совун

Бу тирноқларнинг гўзаллигини сақлаш учун иш берадиган энг оддий усуллардан бири ҳисобланади. Боғдаги ўтларни юлиш ва ўсимликлар билан ишлашдан аввал оддий совунни тирноқларингизга суртинг. Совун борлиги ҳисобига тирноқларнинг ичи кир бўлмайди. Лой кирган тақдирда ҳам ювиб ташлашнинг ўзи билан масалага ечим топса бўлади. Ушбу тавсияни оёқ тирноқлари билан ҳам амалга оширса бўлади.

 
Қўллар учун қўлқоп

Чанг ва кирлардан ҳимоя қилиб терини қоплайдиган воситалар нархи ҳамиша ҳам чўнтакбоп бўлавермайди. Аммо оддий суюқ совундан ушбу мақсадда фойдаланса бўлади. Уни қўлга яхшилаб суртиб, қуришини кутишнинг ўзи кифоя. Натижадан кўнглингиз тўлиши аниқ. Ушбу тавсия қуруқ ишларни амалга оширишга мўлжалланган. Сувдан фойдаланадиган бўлсангиз, ювилиб кетиши мумкинлигини ёдда тутинг.

Оқ қалам

Оқ қалам тирноқларни оқартиришга ёрдам бериши мумкин. Қўлларни ювиб, ичидаги кирларни тозалагандан кейин пластинанинг ичи ва устидан оқ қалам суртинг. Тирноқлар четининг оқаргани кўзингизни қувнатади.

Қўллар учун ванна

Жазирама кунларда қўлларга крем суртишнинг ўзи билан чекланиб бўлмайди. Шуни инобатга олган ҳолда ҳар куни уйқудан аввал қўлларингиз учун денгиз тузи ва эфир ёғи солинган махсус ваннадан фойдаланинг. Туз тирноқларни мустаҳкамлайди, ёғ эса терининг қорайган қисмини оқартиришга ёрдам беради. Қўлларни ивитиб бўлгандан кейин тирноқлар ва атрофидаги терини тартибга келтиришни ҳам унутманг.

Қизил қорағат

Ушбу мева теридаги сарғиш ва кўкимтир сифат доғларни кетказишга ёрдам беради. Кафтингиз бирон иш бажаргандан кейин кўкариб қолган бўлса, бир ҳовуч мевани қўлингиз орасига қўйиб яхшилаб ишқаланг. Кейин эса совуқ сувда ювиб ташланг. Терингиз бир зумда оқаради.

loading...