Оналикни билмаган аёл!

0

Татаристонда 34 ёшли она фарзандини боқиш ва тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини нотўғри бажарганликда айбдор деб топилди. Aёл 8 ойлик ўғлига азоб берган.

«Татаристон» давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг «Россия 1» ва «Россия 24» эфирида берган маълумотларига кўра, Aгриз вилоятида яшовчи аёл 2020 йил декабрдан 2021 йил апрелгача ўз чақалоғига тажовуз қилган, педиатрга бормаган, дорилар, болалар овқатлари ва кийимларини сотиб олмаган.

Бундан ташқари, бола санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшаган, бу эса боланинг соғлиғи борасида муаммоларга олиб келган. Шунингдек, аёл аввал ҳомиладорлик пайтида, кейин эса чақалоғи туғилганидан кейин ҳам спиртли ичимликлар ичган.

Жорий йилнинг апрель ойида болани оиладан олиб, тиббий муассасага юборишди.

Чақалоқнинг онаси айбини тан олди. Суд унга 250 соатлик мажбурий ишни тайинлади.

loading...