Тошкентнинг 3 та туманида газ таъминоти тўхтатилади

0

Яшнобод, Бектемир ва Сергели туманларида 29 ва 30 июль кунлари газ таъминотида узлишлар бўлади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 29 июль куни «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Яшнободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган компенсатордаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилгани сабабли 29 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар:

Маҳтумқули кўчасидаги 7 та кўп қаватли уй, 300 та хонадон;

Султонали Машҳадий кўчасидаги 27 та кўп қаватли уй, 390 та хонадон;

М.Риёзий кўчасидаги 35 та қўп қаватли уй, 1500 та хонадон;

Махтумқули, С. Машҳадий, 5 Паркент йўли, Сулола кўчаларидаги 590 та ҳовли хонадон ва ушбу манзиллардаги барча улгуржи истеъмолчиларига табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 30 июль куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Фарғона йўли кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пункитидаги ўрта босим жўмрагидан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш ишлари режалаштирилгани сабабли шу кўчадаги кўп қаватли уйларда ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, 30 июль куни Бектемир тумани Бинокор маҳалласи ва Тошкент вилояти чегара қисмида ўрнатилган газ ҳисоблагични давлат қиёслов кўригидан сўнг қайта жойига ўрнатиш ишлари режалаштирилгани сабабли соат 10:00 дан 16:00 га қадар Бинокор маҳалласидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Сергели туманида Филиалнинг «Сергелитумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан 30 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Қумариқ маҳалласидан ўтган ерусти газ қувурини ҳаракатдаги қувурга улаш ишлари режалаштирилганлиги сабабли Олтин водий ҳамда Қумариқ маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмочиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

loading...