Ўқишга кириш билан боғлиқ фирибгарликлар авжида

0

Фарғона вилоятида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Ш.Қ. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро С.га Қирғизистон Республикасининг Жалолобод давлат университетининг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш ва ушбу маълумотнома орқали Фарғона политехника институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...