Ўзбек эди!

0

Қозоғистондаги ЙТҲ: бир киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди.

Кеча маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Қарабутак маҳалласидан ўтадиган “Самара-Чимкент” халқаро автомобиль йўлининг 992-километрида Қозоғистон фуқароси бошқурувидаги Toyota Previa автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва Ақтау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилди.

43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этди, 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна 2 нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилди.

 

loading...