Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

0

Марказий банк 30 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 23,03 сўмга пастлаб, 10 625 сўмни ташкил қилди. Евро 33,35 сўмга кўтарилиб, 12 616,13 сўм бўлди.


Бундан аввал долларнинг расмий курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 10 648,03 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 28 июль куни доллар курси биринчи марта 10 720 сўмга қадар кўтарилганди.

loading...