Вакцина дозалари орасида 3 ойдан кўп вақт ўтса, қайта эмланиш кераклиги айтилди

0

«Агар биринчи доза вакцинани олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3 доза вакцина олинмаган бўлса 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттириш мумкин», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, эмланишлар орасидаги муддат 12 ҳафтадан кўп бўлса, яъни 3 ойдан ортиқ бўлса эмланиш қайтадан — биринчи дозадан бошланади.

«Вакцинанинг қайси тури бўлишидан қатъий назар, AstraZeneca, Спутник V ёки ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бўладими, оралиқ муддат 12 ҳафтадан ошса, ревакцинация қилинади», — дея таъкидлади Ботир Қурбонов.

loading...