Қийма ва помидор қўшиб тайёрланган спагетти

0

Помидор ва қийма қўшиб мазали спагетти тайёрлаймиз

Саримсоқ ва райҳон қўшиб пишириладиган қийманинг таъми таомнинг мазали чиқишига ҳисса қўшади.

Керакли маҳсулотлар:

 

помидор — 800-900 г;

пиёз — 1 дона;

саримсоқ пиёз — 3 дона;

ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;

қуритилган райҳон — 1 ош қошиқ;

долчин;

қизил мурч;

қийма — 200 г;

туз, мурч;

спагетти хамири — 170 г.

Тайёрланиш жараёни:

 

Бир неча сонияга қайноқ сувга солинган помидорнинг пўстини артиб, майда бўлакларга бўлинг.

Пиёз ва саримсоқни майдаланг.

Ўсимлик ёғи солинган товада пиёз, кейин эса саримсоқ, райҳон ва долчин қўшиб аралаштиринг.

Аралашмани тованинг четига суртиб, ёнига гўшт солиб қовуринг.

Бир дақиқадан кейин ҳаммасини аралаштирсангиз бўлади.

Помидор қўшиб яна 15 дақиқа пиширинг.

Туз ва мурч сепинг.

Спагетти хамирини тузли сувда пишириб олинг.

Хамир устига қиймали аралашмани солинг.

Райҳон барглари билан безашни унутманг.

 

 

loading...