Элдор Шомуродов «Рома»да қанча маош олиши маълум бўлди

0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Римнинг «Рома» жамоасига ижара асосида ўтгани ҳақида хабар берилганди.

«Матч ТВ» хабарига кўра, Шомуродов ушбу клубда йилига 2 миллион евро маош олади.

Таъкидлаш жоизки, Элдорнинг ижара нархи 2,5 миллион евро бўлса, «Рома» кейинроқ уни 15 миллион еврога сотиб олиш мажбуриятини ҳам олган.

loading...