Instagram ўсмирларнинг аккаунтини ёпиб қўяди

0

26 июлдан бошлаб Instagram ижтимоий тармоғи ёши 16 га тўлмаган (айрим мамлакатларда 18 ёшга) барча янги фойдаланувчиларнинг аккаунтларини автоматик равишда ёпиб қўяди. Бу ҳақда компания сайтига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди

Ёпиқ аккаунтларга тегишли маълумотни фақатгина ўсмир рухсат берган фойдаланувчилар кўра олади. Ижтимоий тармоқнинг Explore, Reel ва бошқа бўлимларида ёпиқ аккаунтларнинг фото ва видеолар кўринмайди. Бу Stories’га ҳам тааллуқли.

Instagram’нинг маълум қилишича, ўсмир барибир аккаунтини «очиб қўйишни» истаса, буни созламалар орқали амалга оширади.

«Instagram’га рўйхатдан ўтишда ёшлардан умумий фойдаланиш ёки шахсий аккаунтдан бирини танлашни сўраган эдик, аммо яқиндаги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, улар шахсий таржибаларини кўпроқ баҳолар экан. Тест вақтида рўйхатдан ўтаётган ўн нафар ёш фойдаланувчининг саккизтаси автоматик равишда иккинчи вариантни танлаган», — дейилади компания хабарида.

 

.

loading...