Калит, пластик карта ва ҳозироқ тозалаш керак бўлган 8 та буюм

0

Хонадони ҳамиша тоза ва хавфсиз бўлишини истайдиган бекажонлар рўйхатга яна бир неча буюмларни киритиши керак. Марҳамат, улар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Супурги ва швабра

 

Ушбу тозалаш воситалардан фойдалангандан кейин ҳар сафар тозалаш керак. Бактерия ва паразитлардан халос бўлиш учун швабрани хлорли эритмага солиш лозим. Супургини олдин сочлардан ва катта миқдордаги чиқиндилардан тозалаб, совунли сувда ювиш кифоя.

 

Ванна гиламчаси

 

Ҳаммомда энг биринчи пахмоқ гиламчалар сочиқлар сингари тез ифлосланади. Аммо улар доим ҳам тез-тез ўзгартирилмайди. Гиламлар ўзида чанг зарраларини тўплаб, инфекция манбасига айланади. Шунинг учун гиламчаларни мунтазам ювиш тавсия этилади.

 

Калитлар

 

Калитлар юзасида ҳам жуда кўп миқдорда бактериялар тўпланади. Шунингдек, бактерияларни бутун уй бўйлаб юқтириш хавфи мавжуд. Шу сабабли калитларни иложи борича тез-тез дезинфекция қилиш керак. Энг осон йўли уларни сирка эритмасига солиб қўйишдир. Зангни йўқотиш учун металлни туз ва лимон шарбати аралашмаси билан артиш мумкин.

 

Автомобиль рули

 

Микроскопда кўриб чиқилганда рулнинг юзаси қай даражада бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда кунига бир маротаба рулнинг ички ва ташқи томони ҳамда қўл кўпроқ тегадиган қисмини нам салфеткалар билан артиб туришга одатланиш лозим.

 

Хона ўсимликлари

 

Гуллар ҳам уйдаги бошқа буюмлар сингари чанг тўплайди. Ҳар 2-3 кунда силлиқ баргларни юмшоқ чўтка ёки микрофибер мато билан тозалаш керак. Нақшланган ёки пахмоқ баргларни эски тиш чўткаси билан тозалаш мумкин.

 

Пластик карталар

 

Пластик карталар юзлаб қўллар ва тўлов мосламалари орқали ўтади, шунинг учун уларнинг ифлосланишига шубҳа йўқ. Бактерияларни картадан йўқотиш учун сиртни оптик тозаловчи мато билан артиш зарур. Шунингдек, уни ўчирғич билан ишқалаш орқали тозалаш ҳам яхши натижа беради.

 

Идиш ювиш машинаси

 

Ажабланарли, аммо ҳақиқат: ювиш учун мўлжалланган қурилма ўзини тозалай олмайди. Ёғ қатламлари, чанг ва озиқ-овқат қолдиқлари – бу барча ифлослантирувчи моддалар машина ичида тўпланиб, жиҳознинг ишдан чиқишига ёрдам беради. Унинг ишлаш муддатини узайтириш учун ҳар сафар ишлатгандан кейин тозалаш лозим. Ҳафтада бир марта идиш-товоқ машинасини бўш ҳолда юқори ҳароратли цикл билан ишлатиб, тозалаш мақсадга мувофиқдир.

 

Лампа қопқоғи 

 

Матодан тайёрланган лампа қопқоғи чанг йиғувчи буюм ҳисобланади.Уларни ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир маротаба тозалаб туриш керак. Агар қопқоқ чангдан иборат бўлса, уни чангюткич билан тозалаш мумкин. Бордию, доғлар пайдо бўлса, уларни совунли илиқ сув билан ювиб, сўнгра қуритиш тавсия этилади.

 

Ёстиқлар

 

Чойшаблар мунтазам равишда ювилади ҳамда тозаланди. Лекин ёстиқ ва қалин ёпинчиқларга сира навбат тегмайди. Ойлаб, ҳаттоки йиллаб ювилмаган ёстиқлар ўзида чанг тўплаши табиий. Уларни фақат иссиқ сувда ювиш орқали йўқ қилиш мумкин. Рухсат этилган максимал даражадаги ҳароратни маҳсулот қадоғидаги маълумотлардан топиш мумкин.

 

Чанг юткич

 

Шунчаки фильтрни алмаштириш ёки чанг солинган идишни тозалаш етарли бўлмаслиги мумкин. Ҳар сафар чангюткичдан фойдаланганда, қувурларни иложи бўлса, уларни сув билан ювиш лозим. Акс ҳолда кейинги сафар тозалаганда, тўпланиб қолган бактериялар тарқалиши хавфи туғилиши мумкин.

loading...