КУН КУЛГИСИ !!!

0

***

Чол кампирига деди:

— Кампир, жағимни узатиб юбор!

— Нима қиласиз?

— Шу пайтда сени бир тишлаб олгим келди.

 

***

— Тушунмадим. Қандай қилиб шу кекса одамга турмушга чиқдинг-а?

— Дугонажон, қўлингга қаердандир пул келиб тушса, қайси фабрикада ишлаб чиқарилган экан деб суриштирмайсан-ку!

 

***

— Ҳой, отахон, етмишга кириб йигирма яшар қизга уйланишга уялмадингизми? Сиз учун жуда ёш эмасми бу қиз?

— Шунақа денг? Майли, яна бир-икки йил кутиб тураман.

 

***

85 га кирган кампир интернет орқали бир қария билан танишиб, учрашувга борди ва учрашувдан жуда хафа қайтди. Қизи ундан сўради:

— Нега хафасиз?

— Уч марта юзига тарсаки туширишимга тўғри келди.

— Нима, тегажоғлик қилдими?

— Йўқ, жим қолаверганидан ўлиб қолдими деб ўйлабман.

 

***

— Ёшингиз олтмишда, отахон. Эллик яшар аёл ўрнига ўн саккиз яшар қиз қидираяпсиз. Бу ўз-ўзингизни ўлдиришингиз дегани эмасми?

— Сен ниманиям тушунардинг? Ўтмас пичоқдан азобланиб ўлгандан, ўткир пичоқ тиғи остида тез ўлган маъқул.

 

***

Хотин эрини уришаяпти:

— Яна ичиб келдингизми? Сира тушуна олмайман. Қандай қилиб ҳар куни ичавериш мумкин-а?

— Сенга неча марта айтганман? Тушунмаган нарсангни мулоҳаза қилма!..

 

***

— Дадаси, мен дўконга чиқиб кетаяпман. Сизга мазалироқ бирор нима олиб келайми?

— Албатта. Фақат эҳтиёт бўл. Кўчалар музлаган. Тағин сирпаниб кетиб синдириб қўймагин!

 

***

Ҳушёрхонага қўнғироқ қилишди.

— Сизларга Эшматовни олиб келишмадими?

— Йўқ.

— Ха-ха-ха! Олиб келишмайдиям! Мен бугун уйда ўтириб ичаяпман.

 

***

Эркак бир бидон пиво кўтариб борарди. Хаёлан уйга келса, маза қилиб пиво ичиш ҳақида ўйлаяпти. Шу вақт кутилмаганда бидон қўлидан тушиб қопқоғи очилиб кетди-ю, ичидан жин чиқди. Жин:

— Эркак, мен бу бидон ичида минг йилдан бери ўтиргандим. Сен мени қутқариб қолдинг. Тила тилагингни!

— Истайманки, шу бидондаги пиво ҳеч қачон тугамасин.

— Истагинг бажо келтирилади!..

Шундан бери эркак пиво тўла ўша бидон қопқоғини оча олмай ҳалак эмиш.

 

***

Икки пиёниста шимолий қутбда туришарди. Совқотганларидан бурниларигача оқариб кетган. Шунда бири иккинчисига деди:

— Эҳ, ҳозир… Муздайгина пиво бўлсайди!..

 

***

Самолёт кабинасига ширакайф учувчи кириб келди. Қараса, шериги ҳам маст.

— Вей, биз навбати билан ичишга келишгандик-ку!..

Жимлик.

— Майли, манзилга-ку, етиб борамиз. Лекин машинани уйга ким ҳайдаб кетади-а?

 

***

Ўрта яшар эр-хотинлар ёнма-ён ётишарди. Хотини негадир эркаклангиси келиб деди:

— Бир вақтлар қўлимдан ушлаб юришни ёқтирардингиз…

Эр уйқусираб унинг қўлини бир неча сония ушлаб турди-да, тескари ўгирилди.

— Мен билан ўпишишниям хуш кўрардингиз.

Эр секин юзидан ўпиб ўқйиб яна тескари ўгирилди.

— Баъзан тишлаб олишниям ёқтирардингиз.

Эр жаҳл билан ўрнидан туриб кетди.

— Вой, қаёққа?

— Ясама тишларимни олиб келишга!

 

loading...