Lego Marvel киноолами қаҳрамонларидан иборат ўйинчоқларни тақдим этди

0

Legо компанияси Marvel киноолами фильм ва сериаллари қаҳрамонларининг янги мини-ўйинчоқларини тақдим этди. Улар орасидан «Ванда Вижен», «Локи», «Лочин ва Қишки аскар», шунингдек, тез орада тақдим этилиши кутилаётган «Агарда…?» анимацион сериалининг қаҳрамонлари мавжуд, деб хабар беради компания матбуот хизмати.

Мини-ўйинчоқлар ўзлари учун мўлжалланган аксессуарларга эга алоҳида «сирли» пакетларда сотилади. Харидорлар эътиборига жами 12 та ўйинчоқ тақдим этилади:

 

«Ванда Вижен» — Алвон жодугар, Вижен, Моника Рамбо;

«Локи» — Трог (Торнинг қурбақаси) билан Локи, Силвия аллигатор Локи билан бирга;

«Лочин ва Қишки аскар» — Капитан Америка костюмидаги Лочин, Баки Барнс/Қишги аскар;

«Агарда…?» — Капитан Картер, Таноснинг ханжарига эга Гамора, зомби овловчи Спайди, Зомби Капитан Америка, Т’Чалла Юлдузли Лорд.

Lego’нинг янги серияси 1 сентябрдан сотувга чиқади. Ҳар бир ўйинчоқнинг расмий нархи 5 долларни ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май охирларида Legо Таноснинг «чексизлик қўлқопи»ни, январда эса гул ва ўсимликлар териш мумкин бўлган ботаник жамланмани тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...