Наманганда участка учун аталган 9.200 АҚШ доллари фирибгарнинг қўлига тушди

0

29 июнь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1956 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро уни ишончига кириб, қайнисининг номидаги 0,21 гектар ер майдонида шаҳар ҳокимиятида ишловчи танишлари орқали уй-жой қуриш учун участка сифатида қарор чиқартириб беришини айтиб алдаган.   9.200 АҚШ долларини олиб, ўзининг шахсий Пулни эса эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарбермоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 28 июль куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...