​​ОРГАНИЗМНИ ШЛАКЛАРДАН ТОЗАЛАЙМИЗ

0

— Мунтазам соғлом юришнинг яна бир шарти — бот-бот сурги қилиб ёки бошқа усуллар билан ични турли зарарли шлаклардан тозалаб туришдир. Агар ҳамма ички аъзоларингизни тўла “ювмоқчи” бўлсангиз, ўн бир кун давомида ҳар куни уч килодан тарвуз еганингиз ёки шарбатини ичганингиз маъқул.

Агар киши ҳар ўн-ўн беш кунда бир марта кеч кириши билан бир литрдан қатиқ зардобини ичиб юрса, қон босими, қанд, бавосил, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади. Ётиш олдидан бир стакан қатиқ ичиш ёки сабзи истеъмол қилишнинг ҳам соғлиққа катта фойдаси бор.

Пишган ҳўл олхўрини овқатдан олдин есангиз, суюқ сафрони ич кетказиш орқали йўқотади, сафро иситмасидан ва шу туфайли бош оғришидан халос қилади, сафро ошиб кетишини пасайтиради, меъдада сафро моддаси ошиб кетиши туфайли бўладиган юрак беҳузурлигини бартараф этади.

loading...