Тошкентда аёл 13 ёшли қизини 3500 АҚШ долларга нархлади

0

Жорий йилнинг 17 май куни Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган кафелардан бирида Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари қўшни республикалик 43 ёшли Ольгани (исмлар ўзгартирилган) 13 ёшли қизини 3 500 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлганида қўлга олишди.

Ҳаммаси иккита аёлнинг кафедаги суҳбатидан бошланди. Ольга Альмира исмли қиз билан танишиб қолади. Суҳбат давомида Ольга муносиб иш топа олмаётгани, хонадони таъмирга муҳтожлиги, озиқ-овқатга пули етмаётгани ҳақида нолиб қолди. Альмира Ольгага ҳамдардлигини билдирди, Ольга эса ундан 13 ёшли қизини сотишда ёрдам сўради. Альмира ўйлаб кўриб жавоб беришини айтгач, аёллар хайрлашишди.

Уйга қайтгач, Альмира юқоридаги ҳолат ҳақида тегишли органларга мурожаат қилди.

Эртаси куни Ольга ва Альмир шаҳар кафеларидан бирида учрашдилар. Ольга ўсмир қизини пулга сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноятчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

loading...