Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

0

Туркиянинг курорт ҳудудлари яқинида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Россиянинг «Новости» ахборот агентлиги CNN Turk телеканали маълумотига таяниб хабар беришича, бугун Туркияда курорт ҳудудларида учта янги ўрмон ёнғини қайд этилган. “Бодрум яқинидаги Гувержинлик, Ойдин вилоятининг Дидиме ва Аланиянинг Еникёй аҳоли пунктларида ёнғин бўлмоқда. Ушбу ҳудудларга қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар етиб келган, – деб аниқлик киритмоқда “Новости” агентлиги. – Аввалроқ Мармарисда маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг эвакуацияси ҳақида хабар берилган эди”.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ёнғинда ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

loading...