Яшасин ўзбек ўғлони!

0

Ҳамюртларимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларида навбатдаги кун баҳсларини бошлаб олишди. Ҳозиргина энг оғир вазн тоифасидаги полвонимиз Бекмурод Олтибоев дзюдо баҳсларининг иккинчи даврасига йўл олди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати.

 

Мўғилистонлик Дуренбаяр Улзибаярга қарши кечган қизиқарли беллашувда вакилимиз иппон баҳоси билан устун келиб, чорак финал учун курашадиган бўлди. Унинг ушбу босқичдаги рақиби нидерландиялик Хенк Грол бўлди ва уни иппон баҳоси билан мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.

 

Мусобақада учинчи рақам остида сараланган дзюдочини Олтибоев курашга хос услубда ҳалол йиқитди. Маъулмот учун, Бекмуроднинг рақиби икки карра Олимпия ўйинлари совриндори эди.

Олтибоевга кейинги беллашувларда ҳам омад тилаймиз.