ЗЎРИҚИШДАН ДОРИЛАРСИЗ ХАЛОС БЎЛИНГ

0

Тўғри нафас олинг. Чуқур нафас олиб, пуфак пуфлагандек, нафас чиқаринг. Хаёлан ичингиздаги барча нохуш туйғуларни, қўрқув ёки хавотирларингизни шу пуфакка пуфлаб, киритинг. Пуфакни учириб юборинг. У билан барча нохушликларингиз учиб кетаётганини ҳис этинг. Буни 2-3 марта такрорланг.

Нуқталарни уқаланг. Танадаги керакли фаол нуқтани топиб, уқаласангиз, тана ўзидан тинчлантирувчи модда, яъни эндорфин гормонини ишлаб чиқаради. Бу «сеҳрли» нуқта даҳаннинг пастки қисмининг марказида ҳамда кафт ортининг бош ва кўрсаткич бармоқлар ўртасида жойлашган.

Илиқ ванна қабул қилинг. Сув барча нарсаларни поклаганидек, ёмон кайфият ва чарчоқни ҳам бартараф эта олади.

Ўзингизни мақтаб қўйинг. Масалан, ўзингиз ҳақингизда 30 та яхши гап ёзинг. Кучли томонларингизни айтиб ўтишни унутманг. Бунда камтарлик ҳам ярамайди. Бу машқ ўзингизга бўлган ишончни уйғотади ҳамда асабий зўриқишларга чидамлилигингизни оширади.

«Тўхтаб» қолманг. Айниқса, ўзгартириб бўлмас воқеа-ҳодисалар ҳақида ўйлайвериб, ўзингизни қийнаманг. Йиғлаб-сиқтаб ўзингизни айблагандан кўра, ҳозир ва келажакда нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг. Агар бирон-бир нарсани ўзгартиришнинг иложи бўлса, кўп ўйламай, ишга киришинг!

SOG’LOM HAYOT

loading...