Бугун Ўзбекистонда 38 даража иссиқ бўлади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони 33-38° атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳаво 35-37° гача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистонга туташ ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 31 июль куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

loading...