Канадалик сузувчи Олимпиадада олтин медални қўлга киритди, бироқ бундан у ҳаммадан кейин хабар топди. Кўриш қобилиятининг пастлиги аёлга панд берган

0

Канадалик моҳир сузувчи Маргарет Макнил Токиодаги Олимпиадада 100 метр масофага баттерфлей усулида сузиш бўйича ғолибликни қўлга киритиб, мамлакати ҳисобига биринчи олтинни олиб берди. Бу аёл ўз ғалабаси ҳақида деярли барчадан кейин хабар топган — кўриш қобилиятининг пастлиги сабаб 21 ёшли спортчи таблодаги натижани илғай олмаган, деб хабар беради Meduza.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, айниқса, кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар ҳаёти кўзойнак ва линзасиз қандай саргузаштларга бой бўлишини тушундагиларнинг спортчини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 23 июль куни бошланган бўлиб, 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 65 та йўлланмага эга бўлган.

 

loading...