***
Дадаси билан бирга боғчага кетаётган болакай деди:
— Бугун боғчамизга комиссия келаркан. Дада, улар нимани текширишади?
— Сизларга қандай қарашаяпти, овқат беришаяптими-йўқми, сизлар қандай ухлаяпсизлар… Шуларни текширишади.
— Мен қўрқиб кетаяпман.
— Нимага қўрқасан?
— Бурни оқадиганларниям текшириб қолишса-я!?.
***
— Яқинда биз томонда зўр воқеа бўлди. Келинни тўйдан сўнг тўппа-тўғри туғруқхонага олиб кетишди.
— Э, бу нима бўпти. Мана биз тарафда ҳайратланарли воқеа бўлган. Куёвни тўйдан сўнг бошқа тўйга олиб кетишган.
***
— Вой, дугонажон, сени танимабман-а!
— Нимага?
— Кўринишинг яхшиланибди.
***
Врач ҳаддан зиёд семириб кетган аёлдан сўради:
— Озиш учун дори ичаяпсизми?
— Албатта.
— Қанчадан ичасиз?
— Вой, қанча деганингиз нимаси? Қорним тўймагунча ичавераман.
***
Бокс бўйича мураббий шогирдига деди:
— Ҳимояни ҳеч қачон унутма! Акс ҳолда параолимпиадаларда қатнашадиган бўлиб қоласан.
***
Икки йигит “Кимнинг ити ақлли?” деган мавзуда баҳслашаяпти.
— Менинг итим пайпоқларимни ювади, овқат пиширади.
— Меники бўлса, уйга янги газеталар олиб келади.
— Э, меникиям почта қутисидаги газеталарни уйга олиб келади.
— Йўқ, тушунмадинг. Мен умуман газеталарга обуна бўлмаганман.
***
Қадимда, ҳали рақамлар мавжуд бўлмаган пайтларда эртакларни қуйидагича айтишган экан:
— Бўри ва мана бунча эчки болалари…
— Али бобо ва кўплаб-кўплаб қароқчилар…
***
Золушка ўксиб-ўксиб йиғларди. Ўткинчи ундан сўради:
— Қизалоқ, нега йиғлаяпсан?
— Мен бугун балга бора олмас эканман.
— Нега бора олмас экансан?
— Чунки, бал эртага-а!!!
***
Почтачи Печкин деди:
— Илгари мен жуда жаҳлдор эдим,
— Нимага?
— Негаки, велосипедимнинг мен ўтирадиган ўриндиғи йўқ эди.
***
Совет даври шундай мактаб ҳисобланганки, сен қанча аъло баҳоларга ўқимагин, барибир иккинчи йилга қолдираверишган,
***
Старшина ротани сафлантириб деди:
— Хўш, жангчилар, ким бугунги янги йил байрамида Қорбобо бўлади? Бир қадам олдинга чиқсин!
Аскарлар жим.
Старшина:
— Жангчилар, нима бўлди сизларга? Ҳаммангиз Қорқиз бўлишни истайсизми нима бало?