Покистонлик дипломатнинг қизи ўлдириб кетилди

0

Маълумотларга кўра, Мукадам жорий йилнинг 20 июль куни Покистон пойтахти Исломободнинг элита туманида боши танасидан узилган ҳолда топилган. Полиция Покистондаги энг бой оилалардан бирининг вориси ва АҚШ фуқароси Зоҳир Жафферни қотилликда айблаган.

Тергов маълумотларига кўра, қиз ва йигит дўст бўлган. Жаффер Мукадамни йўлдан оздириб, уни икки кунга қамаб қўйган ва бошини кесиб ташлаган.

Дипломат қизининг ўлдирилиши кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган. Одамлар ижтимоий тармоқларда ғазабга тўла хабарлар ёзган, мамлакатнинг йирик шаҳарларида, ҳатто Канада ва АҚШда ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтган.

Маълумот ўрнида, ҳар йили Покистонда оиладаги зўравонликдан юзлаб аёллар ўлдирилади ва минглаб одамлар жароҳат олади. Ҳужумчилар эса камдан-кам ҳолларда жазога тортилади.

loading...