Пойтахтда 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди

0

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 19:40 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида «Captiva», «Cobalt», «LADA Vesta», яна бир «Cobalt» ва «BMW X5» русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

-Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

-Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

loading...