Пойтахтда автомобиль ағдарилиб ёниб кетди

0

-Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 31 июль куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Х.Т. «Ваз-2114» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиш оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

-Мазкур ҳодиса натижасида бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

-Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

-Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

loading...