Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими ҳамда ДХХнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ж. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро Н.ни 700 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикасидаги олий таълим муассасаларидан бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Темир йўл техникуми талабалар ётоқхонаси тарбиячиси вазифасида ишловчи Ў.Б. фуқаро Ш.ни ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси С.Х. фуқаро Д.нинг қизини, танишлари орқали ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...