Қибрайда қалбаки кадастр ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ фирибгарлик ҳаракатлари фош этилди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида жойлашган фуқаро Н.Э.га тегишли уй анча вақт давомида қаровсиз қолганлигидан ва ҳеч ким яшамаётганлигидан фойдаланиб, Ф.У.ни отасининг номига қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, 180 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...