Қовоқча ва помидорга пишлоқ қўшиб мазали запеканка тайёрлаймиз

0

Барра сабзавотлардан тайёрланган егуликни куннинг исталган қисмида истеъмол қилсангиз бўлади.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

қовоқча — 3 дона;

ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;

помидор — 4 дона;

саримсоқ пиёз — 2 дона;

кўкатлар;

туз, мурч;

моцарелла ёки қаттиқ пишлоқ — 150-200 г.

Тайёрланиш жараёни:

 

Думалоқ шаклда кесиб олинган қовоқчанинг ҳар икки тарафини ўсимлик ёғи солинган товада қовуриб олинг.

Помидорни ҳам думалоқ шаклда тўғранг, кўкатлар ва саримсоқни майдаланг.

Печга қўйишга мўлжалланган махсус идишга қовоқча ва помидорни кетма-кетликда териб чиқинг.

Орасига саримсоқ, кўкатлар, туз ва мурч қўшинг.

Қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг.

190 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.

Дастурхонга иссиқ ҳолида ёки совитиб тортсангиз ҳам бўлади.

loading...