Россияда Ўзбекистонлик сартарошни ўғирлаган 3 эркак ҳибсга олинди

0

Россия полициясига Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистонлик сартарош ўғирлангани тўғрисида ариза келиб тушди. Бу ҳақда «Gazeta.SPb» хабар берди.

Маълум бўлишича, жиноятда гумонланиб уч нафар мигрант ҳибсга олинган. Айтилишича, полиция одам ўғирлашда гумон қилган учта гумонланувчидан бири 24 ёшли Қирғизистон фуқароси, шунингдек, қолган икки нафари 26 ва 29 ёшли Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳозирда улар изоляцияда экани хабар қилинган.

Таъкидланишича, жиноят 23 июль куни содир бўлган. Сартарош бўлиб ишлаётган 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани тўғрисида полицияга мурожаат қилган. Тўрт киши тўппонча билан унинг уйига кириб, занжири ва ҳужжатларини олиб қўйган, кейин уни ташқарига олиб чиқиб, машинага мажбуран чиқаришган. Эркаклар машинани магистрал бўйлаб ўрмонга томон ҳайдаган ва у ерда жабрланувчи қочишга муваффақ бўлган.

 

loading...