Сергелида ошхона ёниб кетди

0

Бугун, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган нонвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг 80 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 220 кв.м. майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб колади.

loading...