Telegram янги функцияларни ишга туширди

0

Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди. Бу ҳақда мессенжернинг расмий сайти хабар берди.

Маълум бўлишича, энди видеоконференция режимида 30 нафар иштирокчи бир вақтнинг ўзида камерадан ёки экран тасвиридан видео узатиши мумкин. Бундан ташқари, видеоконференцияни бирданига минг нафар томошабин кўриши мумкин. Мазкур функция ёрдамида фойдаланувчилар Telegram орқали маърузалар, концертлар ва бошқа оммавий тадбирлар трансляцияларини томоша қила олади.

«Видео хабар алмашиш сизга телефонингизда кераксиз видеоларни сақламасдан, бўлаётган воқеаларни дўстларингиз билан тезда бўлишиш имконини беради. Бундан буён видео хабарлардаги тасвирларнинг сифати ва равшанлиги оширилди ва агар сиз қабул қилган видео хабарни босган бўлсангиз, у суҳбатнинг кенглигигача кенгаяди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, энди пауза тугмачасини босиб, видео хабарни орқага қайтариш ёки тез олдинга ўтказиш мумкин. Илованинг янгиланган версияси 0,5, 1,5 ёки 2Х тезликни танлаб, видеоёзувни секинлаштириш ёки тезлаштириш имконини беради.

Айтилишича, бундан буён фойдаланувчи экранни гуруҳли видео қўнғироқларда ҳам, икки фойдаланувчи ўртасидаги қўнғироқда ҳам узатиши мумкин. Бундай ҳолда, нафақат тасвир, балки қурилманинг овози ҳам эфирга узатилади.

Бундан ташқари, компьютерлар учун Telegram иловасида тасвир муҳаррири пайдо бўлди: эндиликда расм ёки скриншот юборишдан олдин сиз тасвирни кесишингиз ёки айлантиришингиз, унга бошқа расм ёки стикер қўшишингиз мумкин.

 

loading...