Ўзбекистонда 1 августдан янги карантин қоидалари кучга киради

0

Республика махсус комиссияси қарори билан 1 август, якшанбадан янги карантин қоидалари кучга киради. «Bugun.uz» жорий этилаётган чекловлар бўйича маълумот беради.

Республика махсус комиссияси томонидан масъул ташкилотларнинг тегишли таклифлари инобатга олиниб, 2021 йилнинг 1 августидан бошлаб тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20 июлдан бошлаб тўйхоналарда базм ўтказиш тартибига ўзгариш киритилишини маълум қилган. Киритилган ўзгаришга кўра, шу йил 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари — ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишга рухсат берилади.

Шундан сўнг Коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов айрим кафе ва ресторанларга 20:00 дан кейин ҳам ишлашга рухсат берилишини маълум қилди. Унга кўра, ўз ходимларини тўлиқ эмлаган ошхона, кафе, ресторанлар ва бошқа турдаги аҳолига хизмат кўрсатиш масканларига чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат бериш амалиёти жорий қилинади. Шунингдек, ўз вақтида ихтиёрий равишда эмланган ходимлар иш берувчи томонидан рағбатлантирилиши ва буни рад этган ходимларни вақтинчалик ишдан четлаш тартиби белгиланиши айтилган.

loading...