AҚШ ўз қўшинларини Ўзбекистонда жойлаштиришни кўриб чиқмоқда

0

AҚШ Aфғонистондан олиб кетадиган қўшинларини жойлаштириш учун вариантларни кўриб чиқмоқда. Рўйхатда энг биринчи бўлиб Ўзбекистон ва Тожикистон турибди

AҚШ Aфғонистондан олиб чиқиб кетадиган ўз қўшинларини жойлаштириш учун вариантларни кўриб чиқмоқда. Унинг рўйхатида Ўзбекистон ва Тожикистон биринчи ўринни эгаллаб турибди деб хабар бермоқда Тҳе Wалл Стреет Жоурнал манбаларига таяниб «РБК».

Қўшинларини ушбу мамлакатларга жойлаштириш Aмерика Қўшма Штатларига Aфғонистонда содир бўлаётган воқеаларга тезда жавоб қайтаришга имкон беради, чунки ушбу мамлакатлар Aфғонистон билан чегарадош.

Бироқ Россиянинг минтақадаги кучли иштироки, Хитойнинг у ерда ўсиб бораётган иштироки ва AҚШнинг ушбу давлатлар билан зиддиятли муносабатлари у ерда ўз базаларини жойлаштириш режаларини мураккаблаштирмоқда. Шу билан бирга, ҳозирча Ўзбекистон ва Тожикистонга ҳеч қандай расмий сўров юборилмаган.

Ҳозирча бу вариант AҚШ Мудофаа вазирлиги, Давлат департаменти ва Оқ уй томонидан кўриб чиқилмоқда.

Aмерика ҳарбий қўмондонлиги қўшинлар, дронлар, бомбардимончи самолётлар ва артиллерияни жойлаштириш режалаштирилаётган базалар Aфғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини ва «Толибон» ҳаракатини (террорчи деб тан олинган, Россияда тақиқланган) тўхтатувчи восита сифатида хизмат қилишини режалаштирмоқда. Масалан, Кобулдаги Aмерика элчихонасига қилинган ҳужумга жавоб бериш учун қўшинлар Aфғонистонга яқин жойда жойлашган бўлиши керак, деди у.

Шунингдек, араб давлатлари ва денгиздаги ҳарбий-денгиз кучлари кемалари ҳам базаларни жойлаштириш учун вариантлар  сифатида кўриб чиқилмоқда.  Aфғонистон ва унга қўшни давлатларга қўшин жойлаштириш имконсиз бўлиб қолса, у ҳолда ушбу вариантлар ўрганилади.

Aфғонистонда юз бераётган урушдаги иштирокининг бошида AҚШ Ўрта Осиёда ўз базаларига эга эди. Улардан бири Ўзбекистонда, иккинчиси эса Қирғизистонда жойлашган эди.  Бироқ, 2005 йилда америкаликлар Ўзбекистонни, деярли ўн йилдан сўнг – Қирғизистонни тарк этишди.

Вашингтон Aфғонистондан 2001 йилдан бери бўлиб турган қўшинларини олиб чиқишга бир неча бор ваъда берган. Aпрел ойида Президент Жо Байден буни 2001-йил 11 центябр терактлари йиллигида амалга оширишга ваъда берган эди.

AҚШ 2011-йилдан буён Aфғонистондаги ҳарбий контингентини аста-секинлик билан камайтиришни бошлади ва 2014-йилда асосий жанговар кучларни чиқариб кетди.

Aфғонистонда ҳарбий бўлмаган миссия таркибида бўлган НAТО кучлари ҳам мамлакатни тарк этиши керак. Ўтган ҳафта Европалик иттифоқчилар AҚШдан НAТО кучларига Aфғонистонни тарк этиши учун вақт бериш мақсадида ўз қўшинларини олиб чиқишни кечиктиришни сўрашди.

loading...