Шифокор коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини айтди

0

Россиялик шифокор-инфекционист Евгений Тимаковнинг сўзларига кўра, оила аъзоларидан фақат биттасини эмлаш улар орасида коронавирусга чалиниш эҳтимолини уч баравар камайтириши мумкин. «РИA Новости» агентлигига берган интервьюсида у буни эмланган одамдан вирус ажралишининг камайиши билан изоҳлаган.

«Оилада эмланган бир киши оиланинг бошқа аъзоларига коронавирус юқтириш хавфини уч баравар камайтиради», — дея таъкидлади инфекционист.

Тимаковнинг қўшимча қилишича, эмланган одам ажратадиган вируснинг фаоллиги кам бўлади ва организмда мутацияга учрамайди.

loading...