Трампнинг солиқ декларациялари АҚШ Конгрессига тақдим этиладиган бўлди

0

АҚШ Молия вазирлиги собиқ президент Дональд Трампнинг солиқ декларациясини Конгресс қўмитасига топширади. Бу ҳақда «UNN» хабар берди.

Ғазначилик департаменти декларацияларни топширгани ҳақидаги маълумотларни АҚШ Адлия вазирлиги тасдиқлаган. Адлия вазирлигининг юридик маслаҳатчиси ўз хулосасида айтганидек, Вакиллик палатасининг усул ва воситалар бўйича қўмитаси маълумот олиш учун «етарли сабабларни» кўрсатган.

«Биз Ғазначилик департаменти 21 июнь кунги сўровда кўрсатилган маълумотларни тақдим этиши керак деган хулосага келдик», — деган Адлия вазирлигининг юридик маслаҳатчиси. Бу хабарни Вакиллик палатаси маблағ қўмитаси раиси Ричард Нил ҳам тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, агар Трамп федерал судни аралашишга мажбур қила олмаса, яқин орада Конгресс 2015–2020 йиллар учун декларацияларни олади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида АҚШ прокуратураси икки йиллик терговдан сўнг президент Дональд Трампнинг «Trump Organization» корхонасига ва унинг молиявий директори Аллен Вайзелбергга «катта» солиқ фирибгарлиги схемаси бўйича айблов қўйганди.

Қайд этилишича, 2005–2021 йиллар мобайнида компания раҳбарлари Трамп ташкилотидан олган автомобиллар, квартиралар ва хусусий мактабда ўқиш харажатлари каби имтиёзлар бўйича солиқлардан ноқонуний равишда қочишган. Олдинроқ, Трамп Нью-Ёрк бош прокурорининг терговига сиёсий сабаблар борлигини таъкидлаганди.

loading...