Ярим тунда Сирдарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. «Реанимация»да икки нафар бемор вафот этди

0

Бугун ярим тунда Сирдарё тумани ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлди. «Реанимация»да икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда бугун, 1 август куни ярим тунда, соат 02:30ларда Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Telegram’даги саҳифасида хабар жойлаган.

«Бугун ҳам сменага келганман. Айтишларича, яқиндагина Бахт шаҳарчасидаги катта магистрал М-34 йўлида катта авария рўй берган. Реанимацияга келган икки нафар бемор вафот этди. Қизалоқ ҳам бор, аҳволи яхши…», — дейилади хабарда.

Хабарда, мазкур ҳодиса иштирокчиларининг автотранспорт воситалари ҳақида маълум қилинмаган.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар мазкур ҳодиса юзасидан расмий хабар берилмаган.

loading...