ЗУЛУКЛАР ЁРДАМИДА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ МУМКИН?

0

Тиббиётда баъзи хасталиклар зулуклар ёрдамида даволанади ва бу тиббиётда гирудотерапия (медицина зулукларидан даволаш учун фойдаланиш) атамаси билан изоҳланади.

Гирудотерапия муолажаси:

тери билан боғлиқ касалликлар (фурункул (чипқон), псориаз (пўстлоқли темиратки), аллергия, соч тўкилиши, ялтирбош, экзема (терида пуфакчалар ҳосил бўлиши))да;

sгинекологик касалликлар (бепуштлик, жинсий инфекцияларда, бачадон бўйни эрозияси)да;

 

 ЛОР касалликлари (тонзиллит (бодомча безларнинг яллиғланиши), отит (қулоқнинг яллиғланиши))да;

кардиология (гипертония — қон босимининг кўтарилиши, миокард инфаркти)да;

 ревматология (ревматизм, артрит (бўғимнинг яллиғланиши))да;

 неврология(неврит (нервнинг периферик яллиғланиши), парез (нимфалаж — тананинг фалажланган қисмида ҳаракатнинг бир оз сақланиб қолиши))да тавсия этилади.

 Зулук билан даволаниш сеанслари қоннинг қуюлиши (ивиш) билан боғлиқ ҳолатларда, организмда шиш (ўсма)лар кузатилганда, шунингдек ҳомиладорлик вақтида бекор қилинади.

SOG’LOM HAYOT

loading...