Нега шамоллаш ёзда эмас, қишда кўпроқ кузатилади?

0

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом турмуш тарғиботчиси

– Шамоллаш, ЎРВИ (Ўткир респиратор вирусли инфекциялар) грипп касалликларининг қўзғатувчиси паст ҳарорат эмас, бу касалликларни вируслар ёки бактериялар юзага келтиради.

-Лекин ташқи муҳитда ҳарорат паст бўлганида организм тана ҳароратини меъёрида сақлаб туриш учун кўпроқ энергия сарфлайди, бу вақтда иммунитетимизни қўллаб – қувватлаб турувчи қуёшдан келадиган ёруғлик нурлари ҳам камаяди. Намлик ва ҳарорат паст бўлган шароитда вируслар ҳавода узоқ вақт жон сақлайди. Бу омиллар биргаликда инсоннинг касалланишини тезлаштиради.

– Аслида паст ҳарорат касаллик келтириб чиқарувчи асосий омил эмас, бу инсоннинг иммун тизими ва касалликнинг қўзғатувчиларига боғлиқ.

«Соғлом ҳаёт»