Нима учун қоронғи хонада ухлаш керак?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Бош миямизда 1 гр атрофидаги кичкина орган мавжуд. Бу орган эпифиз деб номланади. Кичкина бўлишига қарамай, организм учун муҳим ҳисобланиб, кўплаб ҳаётий жараёнларни тартибга солади. У тўлиқ қоронғиликда мелатонин ишлаб чиқаради. Ушбу гормон уйқу учун жавобгар бўлиб, мияга дам олиш сигналини беради.

Мелатонин ҳисобига мушаклар бўшашади, тана ҳарорати ва сезги аъзолари фаолиятини етарли миқдорда пасайтиради. Бу эса яхши ухлашимизга ёрдам беради.

Тунги чироқлардан фойдаланиш, бу гормоннинг етарлича ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Мия айнан қоронғиликда ушбу гормонни ишлаб чиқаради ва уларнинг таъминоти кун давомида яхши ишлашимизга ёрдам беради.

loading...