УЙҚУ НЕГА ҚОЧАДИ?

0
Уйқунинг бузилиши:
– депрессия,
– стресс,
-нотўғри иш режаси,
-неврологик касалликлар сабабли бўлиши мумкин.

Шифокор тавсиясисиз бирорта уйқу дориларини ича кўрманг. Уйқуга ётишдан олдин кечки сайрга чиқишингиз ёки оёқларингизга ванна қилишингиз керак.

Уйқу бузилишининг яна бир сабаби, ухлаш вақтининг алмашиниб қолишидир. Бир кунда 6-7 соат ухлаши меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бу вақтда мия дам олиб, кейинги иш куни учун тикланиб олади.

Кечки уйқу 4 та вақтга бўлинади. Шулардан энг ширин вақти соат 4 дан-6 гача ҳисобланади. Агар сиз бу вақтда ухлай олмасангиз, ундан кейин ҳам ухламасликка ҳаракат қилинг. Шунда кейинги куни ўз вақтида ухлайсиз.

Агар шунда ҳам уйқунгиз ўз ҳолатига қайтмаса, шифокор-невропатолог кўригидан ўтинг.

SoglomHayot

loading...