Болаларда оёқ ва қўлларда оғриқ пайдо бўлишининг қандай сабаблари бор?

0

Болаларда оёқ ва қўлларда оғриқ пайдо бўлишининг қандай сабаблари бор?

Болаларда оёқ ва қўл ларда оғриқ пайдо бўлишининг турли сабаблари бўлиб, бунда оғриқнинг турига ва оғриқ билан биргаликда маҳаллий ҳарорат, қизариш ва йиринглаш белгиларига ҳам эътибор бериш лозим.

Оёқ ва қўллардаги оғриқлар бўғим касалликларининг асосий белгиларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, ўсмирлик даврида суякларнинг ўсиши ва жисмоний зўриқишлар ҳам оғриқларни юзага келтириши мумкин. Аниқ ташхис учун болалар ревматологи кўриги лозим.