Қашқадарё вилояти Қамаши туманида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, шу йил 31 июль куни 25 ёшли ҳайдовчи Нексияни ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг у дўконга бориб урилган.
Ишончнома асосида бошқарган йигит ЙТҲ содир бўлган жойда ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда.