НЕГА СЎЛАК ОҚАДИ?

0

Сўлак оқиши қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:

Жағ тузилишининг ўзгачалиги;

Оғиз бўшлиғидаги бегона жисмлар (бреккетлар, тиш протезлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиғи)

Бурун тўсиғининг қийшиқлиги;

Уйқу дорилар истеъмол қилиш.

Баъзи касалликларда ҳам сўлак оқиши кузатилиши мумкин: аллергия, ошқозон яраси, ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши, мияда қон айланишининг бузилиши, оғиз бўшлиғи инфекциялари: кариес, стоматит, стресс ва ҳаказо. Аксарият ҳолатда, қуйидагиларга амал қилиш орқали муаммони ҳал этиш мумкин.

Ётиш учун қулай ҳолатни танланг.

Зарарли одатларни тарк этинг: ухлашдан олдин спиртли ичимлик қабул қилманг ва чекманг.

Уйқу дори ичишни тўхтатинг.

Тиш докторига бориб туринг. Касаллик қанча эрта босқичда аниқланса, давоси шунча осон бўлади.

Невропатологга кўринишни унутманг. Аксарият ҳолатларда бу кучли стресс ва асабийлашишдан ҳам келиб чиқиши мумкин.

SoglomHayot

loading...