Президент коронавирусга қарши эмлангани очиқланди

0

Бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. 

Брифингда Kun.uz нашри мухбири Аброр Зоҳидов Президент матбуот котибига савол берди.

— Давлат раҳбари вакцина қабул қилганмилар? Қайси вакцина олганлар?

— Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда 3 та вакцина рўйхатдан ўтган эди. Zf-Uz Vac, AstraZeneca ва Спутник V. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар.