Товус эмас бақлажон

0

Мазкур рецепт асосида тайёрланган егуликни гуруч ёки картошкадан тайёрланган гарнир билан қўшиб истеъмол қилсангиз бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

бақлажон — 1 дона;
ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
бодринг — 1 дона;
помидор — 2 дона;
зайтун — 6-8 дона;
саримсоқ пиёз — 2 дона;
майонез — 2 ош қошиқ;
петрушка — 2-3 боғ;
туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

Паррак шаклда кесиб чиқилган бақлажонларга туз сепинг, ёғ суртиб чиқинг.
180 даража қизиган печда 20-25 дақиқа давомида пишириб олинг.
Бодринг ва помидорни ҳам паррак қилиб кесиб чиқинг.
Зайтунни ўртасидан бўлинг.
Майдаланган саримсоқни майонез билан аралаштиринг.
Совиган бақлажонлар устига майонез суртинг.
Устидан бодринг ва помидор қўйиб чиқинг.
Бодрингнинг устидан зайтун қўйинг.
Петрушка билан безанг.

loading...