Яна бир ҳоким эмлангани маълум бўлди

0

Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг июль ойи бошида коронавирусни бошдан кечирган вилоят ҳокими соғлиги тикланиши учун шифокорлар тавсияси билан муолажа олди.


Шифокорларнинг тавсияси билан қайта тиббий кўрик ўтказилиб, унда эмланишга тўсқинлик қилувчи омил аниқланмади. Вакцина қабул қилган вилоят раҳбари барча юртдошларимизни ўзи ва яқинлари саломатлигига бефарқ бўлмасликка чақирди.

loading...