Кобулдаги портлаш оқибатида олти киши касалхонага ётқизилган

0

Кобулдаги портлашдан сўнг олти киши касалхонага ётқизилди ва қуролли тўқнашув давом этмоқда, деб хабар беради Италиянинг «Emergency» нодавлат ташкилоти, унинг клиникаси Aфғонистон пойтахтида жойлашган.

«Биз ҳозиргача олтита беморни қабул қилдик», – дейилади ташкилотнинг твиттердаги хабарида.

Ташкилотнинг таъкидлашича, портлаш Кобулдаги клиника ташқарисида содир бўлган.

Aввалроқ, воқеа гувоҳининг РИA Новости агентлигига айтишича, Aфғонистон пойтахтидаги портлаш Эрон элчихонаси яқинида эшитилган.

loading...