Оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Акбар Жўраевнинг оиласига Президент табриги ва совғаси етказилди

0

Оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Акбар Жўраевнинг оиласига Президент табриги ва совғаси етказилди.

«Акбарнинг дадаси раҳматли билан ўғлимизга «Албатта, бир кун келиб Олимпия чемпиони бўласан, Ўзбекистон байроғини кўкка кўтарасан» дея ният қилардик. Ўзи ҳам ҳавас қилиб, «Руслан Нуритдиновдек Олимпия чемпиони бўламан» дея орзу қиларди. Мана шу кунлар ҳам келди, қувончимиз чексиз, албатта. Ўғлим ғалаба қозониши билан қўнғироқ қилиб хурсандчилиги билан бўлишди. Тани жони соғ бўлиб, доим юртимиз байроғини доим баланд кўтариб юришига тилакдошман”, – дейди чемпионнинг онаси.

loading...