Обама COVID-19 туфайли 60 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали тадбирни тор доирада нишонлади

0

АҚШ собиқ президенти Барак Обама 4 август куни 60 ёшга тўлди, бироқ у дам олиш кунларида ўтказиладиган юбилей тадбирини режалаштирганидан камроқ одамлар билан ўтказди. Бу ҳақда Обама офисига таяниб, Associated Press хабар қилган.

«‘Дельта’ штамми тарқала бошлагани туфайли собиқ президент ва унинг рафиқаси тадбирни тор доирада ўтказишга қарор қилди, туғилган кун муносабати билан ўтказиладиган базмда фақат оила аъзолари ҳамда Обамалар оиласининг яқин дўстлари иштирок этади», – дейилганди Обама матбуот котиби Ҳанна Ҳанкинснинг баёнотида.
Обаманинг матбуот котиби тадбирни ўтжазиш бўйича режалар тузиш бир неча ой олдин бошлангани ва барчаси соғлиқни сақлаш соҳаси тавсиялари асосида ташкиллаштирилиши кўзда тутилганини, аммо энди вазият ўзгариб кетганини қайд этган.

«Собиқ президент Обама унга таваллуд куни муносабати билан табриклар йўллаганларга миннатдорлик билдирган ва тез кунларда масофадан туриб уни табриклаган танишлари билан учрашиш бахти насиб қилишига умид қилмоқда», – дея қўшимча қилган Ҳанкинс.
Аввал Обаманинг туғилган кунини Мартас-Винярд оролида катта тантана билан нишонламоқчи экани хабар қилинганди. The Hill берган маълумотларга кўра базмга ўнлаб таниқли одамлар, хусусан, машҳур америкалик телебошловчи Опра Уинфри ҳам келиши кутилаётганди. Axios портали туғилган кун базмига қарийб 500 нафар меҳмон чақирилиши мумкинлиги ҳақида ёзган.
Ушбу маълумотлар ОАВда тарқала бошлагач, ушбу ташкилотчилик ишлари танқид остига олинган. Америкалик консерватив жамоат фаоли ва ёзувчи Чарли Керк «АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказларининг (CДC) Обамага базмни бекор қилишни тавсия қилмаяптими, демак уларнинг сизга тегишли корхонани ёпиш учун берган тавсияларига ҳам риоя этмаслик керак», – дея коронавирус сабаб вақтинча фаолияти тўхтатилаётганига муносабат билдирган.
Аввал Оқ уй АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг Делавер штатидаги Рехобот-Бич шаҳрига ташрифи борлиги сабабли базмда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Барак Обама АҚШниг 44-президенти. У Оқ уйда иккита президентлик муддатини ўтказган, яъни 2009 – 2017 йилларда мамлакатга раҳбарлик қилган. Байден Обама президентлиги даврида вице-президент лавозимида ишлаган ва унинг асосий маслакдошларидан бири эди.

loading...